АҚШнинг American Airlines авиакомпанияси Кубага тўғридан-тўғри авиарейсларни очди. Илгарироқ бу ишни JetBlue авиакомпанияси амалга оширган эди, деб эслатади «ТАСС».
Айтилишича, American Airlines самолётлари бир вақтда Майамидан Кубанинг Сьенфуэгос ва Ольгин шаҳарлари аэропортларига рейсларни амалга оширди.
Сьенфуэгос шаҳридаги Хайме Гонсалес номидаги аэропортга бортида 100 йўловчиси бор A319 самолёти қўнди. У ерда янги йўналишларнинг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Рейслар, юқоридаги шаҳарлардан ташқари, Санта-Клара ва Камагуэйга ҳам қатнайдиган бўлди.
Изоҳ (0)