Хитойнинг Tencent телекоммуникацион гиганти 1,99 триллион Гонконг доллари (256,6 миллиард АҚШ доллари) бозор капитализацияси билан Осиёнинг энг қимматбаҳо очиқ компанияси деб тан олинди. Бу ҳақда, South China Morning Post нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, компаниянинг қимматбаҳо қоғозлари нархлари кутилмаганда кўтарилиб кетиши натижасида қисқа муддатда шундай натижа қайд қилинди. Натижада у 1,97 триллион Гонконг доллари (254 миллиард АҚШ доллари) кўрсаткичига эга China Mobile алоқа операторидан ўзиб кетди.
5 сентябрь куни Tencent акциялари нархлари 4,16 фоизга ошди, эртаси куни бунга яна 1,7 фоиз қўшилди. Умумий ҳисобда йил бошидан буён 40 фоизлик ўсиш кузатилди.
Изоҳ (0)