Венгрия прокуратураси ўтган йили бўлиб ўтган кўнгилсизликда айбдор сифатида кўрилаётган журналист аёлга нисбатан айблов илгари сурди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўтган йили N1 телеканали оператори Петра Лазло аёл Сербия билан чегарада қўлида бола билан кетаётган суриялик қочқинни оёғидан чалган эди. Германиялик бир журналист ушбу воқеа акс этган видеолавҳани Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди. Авж олган жанжалдан сўнг журналист ишдан ҳайдалди, канал ўз ходимасининг феъл-атворини «куракда турмайдиган» дея баҳолади.
Прокуратура версиясига кўра, Лазло хоним ёш йигитнинг иягига, унинг қўлидаги қизнинг эса тиззасига тепган.
Шу билан бирга, прокуратура безорилик ирқчилик туфайли содир этилганига исбот топа олмади.
Видеоёзув туфайли танилган суриялик қочоқ Усама Муҳсин футбол мураббийи бўлиб чиқди. Уни Испаниядаги спорт мактабига ишга қабул қилишди.
Изоҳ (0)