Пётр Порошенконинг фикрича, Қрим масаласи ёпиқ, негаки унинг аҳолиси 1991 йилда Украинанинг мустақиллиги учун овоз берган. Бу ҳақда Порошенко Олий Радага йиллик мурожаатида айтиб ўтди, деб хабар беради «РБК».
«Менинг учун Украинанинг 1991 йил чегараларидаги ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун курашиш биринчи ўринда туради. Мен таъкидлайман: ўша йили ҳақиқий референдумда аҳолининг мутлақ кўпчилиги, шу жумладан, Донбассда ҳам, Қримда ҳам Украинанинг мустақиллиги учун овоз берган», — деди у.
«Путиннинг Қрим масаласи ёпилгани ҳақидаги баёноти бўлмаган гап. Аслида масала дарҳақиқат 1954 ва 1991 йилларда ёпилган эди: Қрим Украинаники бўлган, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам шундай бўлади», — қўшимча қилди Порошенко.
Изоҳ (0)