Террорчилик миграция муаммоси билан боғлиқ эмас, лекин ҳамма муҳожирлар ҳам Германияга яхши ниятда келмаяпти. Бу ҳақда мамлакат канцлери Ангела Меркель бундестагдаги чиқишида айтиб ўтди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Террорчилик — янги муаммо эмас, у муҳожирлар туфайли пайдо бўлиб қолган эмас. Лекин ҳар бир қочқин ҳам яхши ниятда келмаяпти», — деди у.
«Шу билан бирга, ҳукумат мамлакат ички хавфсизлигини таъминлаш учун бир қатор муҳим қадамларни ташлади», — қўшимча қилди канцлер.
Изоҳ (0)