Мексиканинг Мичоакан штатида ўтказилган полиция операцияси давомида жиноятчилар гуруҳи вертолётни уриб туширди. Ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат губернатори Сильвано Ауреолесга таяниб, Frans Press маълум қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Ауреолес Twitter’даги саҳифасида маълум қилишича, вертолёт жиноий гуруҳлар етакчиларини қўлга олиш бўйича операцияда иштирок этаётган эди. Унинг уриб туширилиши оқибатида уч нафар полиция ходими ва вертолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)