Испания қироллиги футбол федерацияси президенти Анхель Мария Вильяр УЕФА раҳбарлиги учун сайловлардан ўз номзодини олиб ташлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Узоқ ўйланишлардан сўнг (УЕФА президентлигига) номзодимни олиб ташлашга қарор қилдим», – деди Вильяр.
УЕФА президентлигига сайлов 14 сентябрь куни Афина шаҳрида бўлиб ўтади. Ташкилот раҳбари тўғридан-тўғри ФИФА вице-президентига айланади.
Шундай қилиб, УЕФА президентлигига Словения футбол иттифоқи президенти Александер Чеферин ҳамда Михаэль ван Праг Голландия қироллиги футбол иттифоқи раҳбари даъвогарлик қилади.
Изоҳ (0)