АҚШ Сенати Зика вирусининг тарқалишига қарши курашишга маблағ ажратиш тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мазкур эҳтиёжларга 1,1 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутган қонунни тасдиқлаш бўйича овоз бериш жараёнида фақат 52 сенатор якуний қабул қилиш учун овоз берди. Зарур бўлган овозлар миқдори эса 60 тани ташкил қилади.
«Демократлар ушбу қонун лойиҳасини блоклаб қўйиш учун аноним овоз берди», — маълум қилди The Hill нашри.
АҚШ президенти Барак Обама тарафдорлари қонун лойиҳасида кўрсатилган маблағнинг камлигидан норозилик билдирмоқда. АҚШ маъмурияти бу мақсадга камида 1,9 миллиард доллар ажратилиши лозимлигини айтган эди.
Изоҳ (0)