Малайзиянинг AirAsia авиакомпанияси самолёти учувчининг эътиборсизлиги туфайли Куала-Лумпур ўрнига Австралиянинг Мельбурн шаҳрига қўнди. Бу ҳақда Австралия транспорт хавфсизлиги бюроси баёнотида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ҳодиса 2015 йилнинг март ойида юз берди, бироқ суриштирув натижалари энди чоп этилди. AirAsia’нинг Airbus A330 самолёти 2015 йилнинг 10 март куни Сиднейдан Куала-Лумпур шаҳрига йўл олди. Парвоз вақтида самолёт экипажи навигация тизимида муаммоларни аниқлади, лекин об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли Сиднейга қайта олмади. Натижада ҳаво кемаси капитани тасодифан самолётнинг бўйлама ҳолатини нотўғри белгилади ва бу борт навигация тизимига таъсир қилди ҳамда учувчилар бошқа йўналишда ҳаракатланаётганини сезмади.
AirAsia’нинг иштирокида шунга ўхшаш ҳолат 2014 йилнинг 28 декабрида ҳам юз берганди. Airbus лайнери эрталаб Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олаётганди ва бир соатга етмасдан самолёт ҳалокат ҳақидаги сигналсиз радарлар экранидан йўқолди. Ҳаво кемаси бортида 162 йўловчи бўлган ва уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)