Туркияда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни ҳақорат қилишда айбланиб қўлга олинган барча фуқаролар қўйиб юборилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Адвокат Ҳусайн Ойдиннинг Hurriyet нашрига билдиришича, мамлакат президенти фуқароларга қарши киритилган шикоят аризаларини қайтариб олишга қарор қилганидан сўнг улар озод этилди.
Бу қарор натижасида ўн киши озодликка чиқди.
Айни пайтда Эрдўғонга нисбатан очилган 4 мингта иш кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)