Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги маълум қилди.

Фото: K-News

Фото: K-News

«Мен у киши билан Қирғизистон ва Ўзбекистонда, бошқа давлатлар, йирик тадбирлар, саммитларда ўнлаб маротаба учрашгандим. Айниқса, 2005, 2010 йилларда, Қирғизистон учун қийин ва хатарли вақтларда кўп кўришдик. Президент Каримовнинг қарорлари биз учун ўта муҳим, ҳатто ҳал қилувчи аҳамиятга эга эди. У Қирғизистон ўша вазиятлардан чиқиши учун шароит яратган, десам, адашмаган бўламан», — дея таъкидлади собиқ президент.

Отунбаева диний мутаассибликка йўл бермаган сиёсатчи бўлгани учун Ислом Каримовдан миннатдор эканлигини эътироф этди. «Биз Ислом Абдуғаниевич қанчалик ҳормай-толмай меҳнат қилишига тан берардик. Минтақамизда шундай етакчи бўлганидан фахрланишимиз лозим», — деди собиқ президент.

Изоҳ
Асосий янгиликлар