Ҳиндистонда кенг миқёсли иш ташлашлар бўлиб ўтмоқда. Тарихда ҳали бу қадар кенг қамровли иш ташлашлар кузатилмаган эди, деб хабар бермоқда Independent.
Айтилишича, ҳукумат малакасиз кадрларга тўланадиган минимал иш ҳақини 6396 рупиядан 9100 рупиягача кўтариш қарорини қабул қилишдан бош тортгани боис 150 миллион ҳиндистонлик кўчаларга чиқиб, намойишлар уюштирмоқда.
Ўнта касаба уюшмаси иш ташлашга чорлади. Уларга қулоқ тутган миллионлаб одамлар кўчаларга чиқди, бунинг оқибатида кўплаб корхона ва муассасалар фаолияти тўхтаб қолди.
Изоҳ (0)