Тошкент шаҳар Навоий кўчаси бўйида қурилган янги кўп қаватли биноларнинг орқа томонидан очиқ майдонда 6 сентябрь, сешанба куни ёнғин юз берди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
«Даракчи.uz»нинг Тошкент шаҳар ИИВ ЙХББга асосланиб хабар беришича, ҳудудда юзага келган ёнғин ҳақида соат 14:24 хабар келиб тушган, соат 14:53 да ҳодиса жойига ўт ўчириш бригадалари етиб борган.
Қайд этишларича, қуриган ўт ёниши оқибатида келиб чиққан ёнғин 800 квадрат метр ҳудудни қамраб олган. Тахминларга кўра, ёнғинга ўчмай қолган тамаки қолдиғи сабаб бўлган.
Хабар беришларича, ҳозирги вақтга келиб олов тўлиқ ўчирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)