Германиянинг Bayer AG кимё-фармацевтика компанияси АҚШнинг Monsanto гербицид ва ген модификациясига учраган уруғликлар ишлаб чиқарувчисининг ҳар бир акциясига 127,5 доллардан беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда, Германия концернининг расмий сайтида чоп этилган баёнотга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, Bayer фақатгина бутунлай бирлашиш шарти билангина АҚШ компанияси қимматбаҳо қоғозлари учун бериладиган нархни оширади. Шу тариқа, битта акциянинг нархи 2,5 долларга ошади.
Агар келишув амалга ошса, гуруҳ жаҳондаги энг йирик гербицид ва уруғ ишлаб чиқарувчи компанияга айланади.
Илгарироқ Bayer Monsanto’ни 65 миллиард долларга сотиб олишни таклиф қилган, лекин америкаликлар бу нархга кўнмаган ва таклифни рад қилган эди.
Изоҳ (0)