АҚШ президенти Барак Обаманинг ташқи сиёсий маслаҳатчиси Бен Родс Вашингтон Сурия ҳудудида ИШИД ва «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳларига қарши курашда Москва билан мулоқотга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Биз ‘ан-Нусра’, шунингдек, ИШИД бўйича Россия билан ишлаш учун очиқмиз. Бундай ҳамкорликка эришиш учун биз тинчлик ва гуманитар имкониятлар борлигидан амин бўлмоқчимиз», — маълум қилди Родс Лаосдаги брифингда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)