Номи ошкор этилмаган хитойлик тадбиркор шахсий фойдаланиши учун Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилишга 325 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда «Бейцзин цинняньбао» газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Самолёт буюртмачининг ўзига хос истакларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган. Ҳаво кемасининг борти меҳмонхона, ошхона, овқатланиш хонаси, ётоқхона ва тиббий хоналарга ажратилган.
Самолётни қайта ишлаган фирма вакилининг маълум қилишича, буюртмачи самолётни ўз эҳтиёжларига мос жиҳозлаш учун қўшимча 100 миллион доллар сарфлаган.
Boeing 787 Dreamliner — кенг фюзеляжли икки двигателли реактив йўловчи самолёти бўлиб, Американинг Boeing компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Компаниянинг қайд этишича, Dreamliner аввалги моделларга қараганда анча тежамкор.
Изоҳ (0)