Ҳиндистон шарқида қарийб 40 кишидан иборат жангари-маочилар гуруҳи қонун томонидан таъқиб қилинмаслик ваъдаси билан ҳукуматга таслим бўлди. Бу ҳақда Business Standard газетасига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, 38 киши, шу жумладан, 7 аёлдан иборат жангарилар гуруҳи Жаркханд штати ўрмонларида полициянинг террорчиларга қарши кураш махсус бўлими томонидан қуршовга олинди. Жангарилар уларга амнистия берилиши шарти билан таслим бўлди.
Таслим бўлганлар орасида боши учун мукофот белгиланган террорчилар ҳам бўлган. Улардан бири отряд етакчиси бўлган аёлни ушлаб берганга 100 минг рупия (қарийб 1,5 минг доллар) ваъда қилинганди. Террорчи аёл бир нечта қотиллик ва терактлар уюштиришда айбланган.
Изоҳ (0)