БМТнинг Ливияни қўллаб-қувватлаш миссияси (UNSMIL) мамлакатдаги сиёсий инқироз ва қуролли гуруҳларнинг кўпайиб кетиши учун жавобгардир. Бу ҳақда Ливия армияси қўмондони Халифа Ҳафтар «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.
Илгарироқ ҳам БМТ Ливиядаги бўлинишни бартараф этиш йўлида ҳаракат қилган, аммо бу саъй-ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланган эди. БМТ кўмагида ташкил этилган миллий келишув ҳукумати парламент тасдиғидан ўтмади. Ҳафтар эса, ўз навбатида, парламент иттифоқчисидир. Ливиянинг алоҳида ҳудудлари ҳали-ҳамон радикаллар назорати остида.
«Бунинг учун БМТ миссияси ҳам жиддий тарзда жавобгардир. Миссия ноқонуний қуролли гуруҳлар ўз зиммасига армия, полиция ва куч тузилмалари вазифаларини олишига қўйиб берди», — деди Ҳафтар.
Изоҳ (0)