3 сентябрь куни Украинада захирадаги ҳарбийларнинг сафарбарлиги эълон қилинди. Мамлакат мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, улардан 8 минг нафари машғулотларга жалб этилади, деб хабар бермоқда «РБК».
Айтилишича, захира кадрларининг тўпланиши чоғида асосий эътибор ҳарбий тайёргарликка қаратилади. Уларни навбатчиликка, хўжалик ишларига, қурилишга ва бошқа ишларга жалб қилиш тақиқланди.
Сентябрь ойи мобайнида тўққизта бригада бешта вилоятда тўпланади. Тўпланаётган захира кадрларининг 10 фоизи зобитлардир.
Тўпланиш икки босқичда ўтади: 3–15 сентябрь — биринчи босқич, 12–24 сентябрь — иккинчи босқич.
Изоҳ (0)