Австрия ҳукумати Россиянинг «Победа» авиакомпаниясидан Венага чипта сотишни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда Россия ва Австрия ўртасида имзоланган меморандумда айтилади, деб хабар беради Meduza.
Гап шундаки, «Победа» авиакомпанияси аслида Венага рейсларни йўлга қўймаган. Унинг самолётлари Братиславага учиб, йўловчиларни у ердан автобусда Венага олиб боради.
Россия транспорт вазирлиги вакили «Победа» ҳаво алоқаси бўйича икки томонлама келишувни бузаётганини тан олди.
Изоҳ (0)