«Абу Сайяф» террорчилик гуруҳи Филиппин жанубидаги Давао шаҳрида юз берган портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда гуруҳ вакили баёнотига таяниб, Associated Press маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Агентликнинг қайд этишича, Филиппин президенти Родриго Дутерте барча эҳтимолий гумонланувчиларни, жумладан, наркосиндикатларни текшириш зарурлигини таъкидлаган.
Даваодаги портлаш 2 сентябрь, жума куни шаҳар бозори яқинида юз берди. Охирги маълумотларга қараганда, 15 киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ одам яраланган.
«Абу Сайяф» «Ал Қоида» халқаро террорчилик ташкилотининг Филиппиндаги гуруҳи ҳисобланади.
Изоҳ (0)