Россия Ядро синовларини тақиқлаш ҳақидаги келишув кучга киргунга қадар 1991 йилда бу каби синовлар учун жорий этилган мораторийга риоя этади. Бунинг учун бошқа ядро мамлакатлари ҳам синовларга шу каби муносабатда бўлиши лозим. Бу ҳақда Россиянинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили ўринбосари Пётр Ильичёв маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Ядро синовларини тақиқлаш ҳақидаги келишув кучга киргунга қадар мораторийга ўз ихтиёри билан риоя этиш муҳим чора ҳисобланади. Россия уни 1991 йилда жорий этган ва бошқа ядро мамлакатлари ҳам унга амал қилган тақдирда бундан кейин ҳам унга риоя этади», — деди дипломат.
Ильичёвнинг сўзларига қараганда, Ядро синовларини тақиқлаш ҳақидаги келишув қабул қилинганига 20 йил ўтганлигига қарамасдан, ҳали ҳам кучга кирмаган. Унинг тақдири келишувни ратификация қилмаган саккизта мамлакатнинг қўлида бўлиб, булар ядро қуролига эга ёки уни яратиш имкониятига эга бўлган давлатлардир (Миср, Исроил, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, КХДР, Покистон ва АҚШ).
Изоҳ (0)