Германиялик иқтисодиётчи, Нобель мукофоти совриндори Рейнхард Зельтен 85 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда, Бонн университети хабарномасига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Олим 23 август куни Польшанинг Познань шаҳрида ҳаётдан кўз юмди.
Зельтен иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини қўлга киритган ягона Германия вакилидир. У 1994 йилда мукофотни америкалик ҳамкасблари Жон Неш ва Жон Харсаньи билан бирга ўйинлар назарияси ривожига қўшган ҳиссаси учун олган эди.
Изоҳ (0)