Япония пойтахти Токио шаҳрида 30 август, сешанба куни турар-жой биносининг еттинчи қаватидан йиқилган 2 ёшли болакай омон қолди. Бу ҳақда ФВВ вазифаларини бажарувчи Токио ёнғинга қарши кураш бошқармаси маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, йиқилиш чоғида болакай жиддий жароҳатлар олмаган, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Айни дамда полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)