Туркия Россияга ўз аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилишининг кафолатларини тақдим этди. Бу ҳақда, Россия транспорт вазири Максим Соколовга асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Вазир «Россия 1» телеканалига берган интервьюсида режалаштирилаётган жараёнлар сирасига йўловчиларнинг 20 фоизини текшириш киришини таъкидлаб ўтди. Унинг тушунтиришича, бунга металлодетектор ҳамда юкларни кўздан кечириш киради.
Бир муддат илгари, Туркия билан муносабатлар қайтадан яхшиланиши сабабидан, Россия бош вазири Дмитрий Медведев икки давлат ўртасидаги чартер парвозларига ўрнатилган тақиқни бекор қилган эди.
Изоҳ (0)