Бугун, 29 август куни Атлантика океанида Вознесения оролидан шимолда 7,4 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ер силкиниши ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади. Цунами хавфи эълон қилинмади.
Изоҳ (0)