Россиянинг Волгоград вилоятида шу йил ҳисобидан Ғарбий Нил безгагига чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«2015 йилда Ғарбий Нил безгагига чалиниш ҳолатлари қайд этилмаган эди. Бу йил биринчи ҳолат лабораторияда тасдиқланди. Среднеахтубинск туманида нафақахўр аёл безгакни юқтириб олган. У ҳозирги пайтда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, аҳволи барқарор. Касаллик енгил шаклда кечаётган бўлса-да, вирусга қарши комплекс даво муолажалари ўтказилмоқда», — деди «Роспотребнадзор» ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Юрий Кетов.
У, шунингдек, ушбу инфекция асосан кекса кишиларда қайд этилишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)