Парагвай шимоли-шарқидаги Арройито шаҳри яқинида жангарилар ҳужуми оқибатида мамлакат армиясининг саккиз нафар аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 27 август, шанба куни армия бўлинмаси вакили подполковник Рауль Перейра маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Жангарилар пистирма уюштириб, ҳарбийлар ўтадиган йўлга портловчи қурилма жойлаштирган. Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳужумдан қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсади кўзланган.
Парагвай ички ишлар вазири Франсиско де Варгаснинг сўзларига қараганда, жангарилар асосан мамлакатнинг шимоли-шарқида амал қилувчи сўл экстремистик гуруҳ Парагвай халқ армиясининг аъзолари бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)