Олмалиқ шаҳрида туғилган ва кейинчалик оиласи билан Германияга кўчиб кетган ўзбекистонлик Валдемар Антон Германия У-21 термасидан чақирув қоғози олгани «Championat.asia» нашри томонидан маълум қилинди.
«Ганновер» клуби билан профессионал шартнома тузиб улгурган ва ўтган мавсум Бундеслига ўйинларида иштирок этган Антон 2 сентябрь куни Словакияга қарши ўртоқлик ўйинида, 6 сентябрь куни эса Финляндияга қарши Европа Чемпионати саралаши доирасида майдонга тушиши мумкин.
Аввалроқ 20 ёшли Антоннинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши мумкинлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлганди.
Футболчини ўз сафида кўришни истаётган Германия У-21 терма жамоаси 2017 йилнинг 16—30 июнь кунлари Польшада бўлиб ўтадиган Европа Чемпионатида иштирок этиш учун саралаш босқичида қатнашмоқда.
Изоҳ (0)