Россия паралимпия қўмитаси (РПҚ) Спорт арбитраж суди (CAS)нинг россиялик спортчиларни Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларидан четлаштириш қарорига Швейцария федерал судига апелляция берди. Бу ҳақда 26 август, жума куни РПҚ президенти Владимир Лукин маълум қилди, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Хабарда таъкидланишича, апелляция 29 август, душанба куни кўриб чиқилади. Владимир Лукиннинг айтишича, Россия паралимпия термаси аъзолари якка тартибда суд қарорига шикоят бериши мумкин.
23 август куни Спорт арбитраж суди (CAS) Россия паралимпия термасига 7–18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Халқаро паралимпия қўмитасининг россияликларга нисбатан қўллаган қарорига апелляциясини қониқтирмаган эди.
Изоҳ (0)