«Милан»нинг 17 ёшли дарвозабони Жанлуижи Доннарумма 1911 йилдан буён Италия терма жамоаси сафларига чақирилган энг ёш футболчи бўлди. Бу ҳақда, Football Italia порталига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
27 август куни терма жамоа бош мураббийи Жампьеро Вентура Франция ҳамда Исроилга қарши кечадиган баҳслар учун саралаб олинган 26 нафар футболчининг номини ошкор қилди. Улар орасида тилга олинган асосий дарвозабон — «Ювентус» юлдузи Жанлуижи Буффон Доннаруммадан 21 ёшга каттадир.
Терма жамоа таркибига Доннаруммадан ҳам ёшлигида таклиф қилинган футболчилар Родольфо Жавинелли ва Ренцо де Векки эди (1910–1911 йилларда). Ўшанда улар 16 ёшда эди.
Ўтган мавсумда Доннарума «Милан» таркибида 30 учрашувда майдонга тушиб, 29 та гол ўтказиб юборди.
Изоҳ (0)