Россиянинг Чукотка ўлкасида ёлғиз оқ айиқ боласи топиб олинди. Мутахассислар уни ҳайвонот боғига йўллашга ҳозирлик кўрмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».
Денгиз сут эмизувчилари бўйича кенгаш аъзоси Виктор Никифоров бу ҳақда маълумот бераркан, митти жонивор бир неча кун муқаддам Риркайпий қишлоғида топиб олинганини, у айни пайтда маҳаллий аҳоли вакилларининг уйида балиқ билан боқиб турилганини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)