Англиянинг Ғарбий Мидлендс графлиги полицияси Буюк Британия аксилтеррорчилик қонунчилигини бузганликда гумон қилиб, беш кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳибсга олишлар Марказий Англиянинг икки ҳудудида разведка хизматларининг маълумоти бўйича амалга оширилган. 18, 24 ва 28 ёшли уч нафар гумонланувчи Бирмингемда, 32 ва 37 ёшли икки киши Стаффордшир графлигининг Сток-он-Трент шаҳрида ҳибсга олинган.
Улар терактлар тайёрлаш, шунингдек, террорчилик фаолиятига ундашда гумон қилинмоқда.
Ҳибсга олишлар муносабати билан Бирмингемнинг Ли-Бенк туманига огоҳлантирувчи чора сифатида сапёрлар жамоаси юборилган.
Барча гумонланувчилар ҳозирда Ғарбий Мидлендсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)