WhatsApp мобил мессенжери раҳбарияти яқин вақт ичида ўз фойдаланувчиларининг телефон рақамларини Facebook компаниясига топшира бошлашини эълон қилди. Facebook мессенжерни 2014 йилда сотиб олган эди, деб эслатади «ТАСС».
Шу тариқа, Facebook мессенжер фойдаланувчиларига ўз рекламасини ўтказиш имкониятига эга бўлади, бу эса кўпчиликда салбий муносабат уйғотиши мумкин. Шу муносабат билан мессенжер раҳбарияти истаган фойдаланувчи ўз рақами Facebook’ка юборилишидан бош тортиши мумкинлигини билдирди.
Шунингдек, мессенжер вакиллари телефон рақамлари яна кимларгадир берилишини истисно қилди.
Изоҳ (0)