Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси форматлари 2018–2021 йиллар давомида ўзгармайди. Бу ҳақда УЕФА бош котиби Теодор Теодоридис 2016/17 йилги мавсумнинг бошланиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Кеча, 25 август куни еврокубоклар формати 2018–2021 йиллар давомида ўзгармаслигига қарор қилинди. Аксарият клублар буни қўллаб-қувватлади», – деди Теодор Теодоридис.
Изоҳ (0)