Туркия жануби-шарқидаги Ширнак вилоятининг Жизра шаҳрида жойлашган полиция назорат-ўтказиш пунктида 26 август, жума куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг CNN телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Портлаш оқибатида саккиз нафар полиция ходими қурбон бўлди, яна 45 нафари жароҳат олди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, портловчи моддалар жойланган автомобиль портлаб кетган. Шунингдек, назорат-ўтказиш пункти жойлашган бинога жиддий шикаст етганлиги маълум қилинмоқда.
Туркиянинг Ширнак вилояти Сурия ва Ироқ билан чегарадош бўлиб, у ерда курд аҳолиси ҳам истиқомат қилади.
Изоҳ (0)