ЖЧ—2018 3-саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Қатар 25 август куни бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида Таиландни йирик ҳисобда мағлуб этди — 3:0.
ЎФФ матбуот хизмати маълумотида Қатар термаси сардори Ҳассан Ал-Ҳайдос дублга эришгани, яна бир гол Родриго Табата номига ёзилгани қайд этилган.
Қатар терма жамоаси ЖЧ—2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичини 1 сентябрь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. 2-турда Ўзбекистон термасини қабул қилади.
Маълумот учун, Қатар мағлуб этган Таиланд термаси ҳам ЖЧ—2018 саралашининг учинчи босқичига йўлланма олган жамоалардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)