LEGO конструктори деталларидан Даниянинг DFDS Seaways кемасозлик компаниясининг 12 палубали пароми нусхаси ясалди. 12 метр узунликдаги, 2,86 тонна вазнли модель компания 150 йиллиги муносабати билан йиғилган бўлиб, у расман Гиннесс рекордлар китобига киритилади, деб хабар беради «ТАСС».
Пластик паромни қуришда компаниянинг минглаб ходимлари иштирок этди. Раҳбариятнинг фикрига кўра, бу жараён Европанинг турли чеккаларида ишлаётган 6,6 минг ходим бирлашганида нималарга қодирлигини намойиш этиши лозим эди.
Изоҳ (0)