Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига қадар етиб борган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби дастлабки учрашувда йирик мағлубият қабул қилиб олди. Ўз майдонида БААнинг «Ан-Наср» клубини қабул қилган Сардор Рашидов жамоадошлари 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Ундан ташқари Лукас Мендес, Рикардо Ромарино каби легионер футболчилар «Ал-Жаиш»нинг бошланғич таркибига кирди. Иккинчи бўлим бошида эса «Барселона» клубининг собиқ аъзоси Сейду Кейта майдонга тушди. Бироқ бу ўзгариш ҳам «Ал-Жаиш»га ёрдам бермади ва клуб иккинчи бўлимда иккита гол ўтказиб юборди.
БААда бўлиб ўтадиган жавоб ўйини 14 сентябрь санасига тайин қилинган.
Осиё Чемпионлар Лигачи Чорак финал беллашувлари
13 август, сешанба«Шанхай SIPГ» (Хитой) — «Чонбук Motors» (Ж. Корея) 0:0«Ал-Айн» (БАА) — «Локомотив» (Ўзбекистон) 0:0
14 август, чоршанба«Ал-Жаиш» (Қатар) — «Ан-Наср» (БАА) 0:3«Сеул» (Ж. Корея) — «Шандонг Луненг» (Хитой) 3:1
Изоҳ (0)