Покистон жануби-ғарбида рўй берган отишмада олти киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа Билужистон вилоятида содир бўлди. Номаълум шахслар мамлакат қуролли кучлари автомобилини ўққа тутди. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари ҳарбийлар, бир нафари эса давлат амалдоридир.
Изоҳ (0)