Coca-Cola HBC Eurasia компаниясининг Москвада жойлашган заводида пудратчи ташкилот ходимлари жабрланди. Компаниянинг ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Ирина Архипова заводда 25 август куни содир бўлган воқеа ҳақида «Интерфакс»га маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга қараганда, пудратчилар омбор ҳудудида юк тушириш ишларини амалга ошираётган пайтда портлаш овози эшитилган. Бунинг оқибатида пудратчиларнинг уч нафари куйиш жароҳатларини олган.
Архипованинг таъкидлашича, ёнғин келиб чиқмаган, корхона режа бўйича ишлашда давом этмоқда.
«Компания фавқулодда хизматлар билан ҳамкорлик қилмоқда, бўлиб ўтган воқеа ўрганилмоқда», — таъкидлади аёл.
Изоҳ (0)