Йил бошидан буён Коста-Риканинг 708 фуқароси Зика безгагига чалинди. Бу ҳақда, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, охирги бир ҳафта мобайнида 187 янги ҳолат қайд этилган.
Вирус 436 аёлнинг қонида аниқланган бўлиб, уларнинг 20 нафари ҳомиладордир. Ҳозирча Зика вируси туфайли келиб чиққан микроцефалия билан туғилган бир нафар бола маълум.
Изоҳ (0)