XXXI ёзги Олимпиада якунига етиб, Рио-де-Жанейро шаҳридан ўз юртига қайтиб келган Буюк Британия олимпия терма жамоаси аъзолари Хитроу аэропортида юклар тарқатувчи залда юзага келган тартибсизлик ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар қилди, деб ёзади TJournal.
Тартибсизликнинг юзага келишида британиялик спортчиларнинг бир хил рангдаги юклари сабаб бўлди. Ўз юкини топишда муаммога дуч келган спортчилардан Ребекка Дауни (гимнастика), Алекс Грегори (эшкак эшиш) ва Ник Демпси (виндсёрф) ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Рио–2016 Олимпиада ўйинларида Буюк Британия терма жамоаси жами 67 та (27 та олтин, 23 та кумуш ва 17 та бронза) медаль билан медаллар рейтингида АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)