«Электрон ҳукумат» маркази ва Жанубий Кореянинг The Bridgesoft Inc. компанияси ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат доирасида томонлар Groupware дастурий таъминоти бўйича биргаликда тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга оширади.
Томонлар ушбу меморандум доирасида «Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумати учун Тизимни бошқариш жараёни» лойиҳасини амалга оширади. Лойиҳа Корея Республикаси ахборот жамияти масалалари бўйича Миллий агентлиги томонидан қўллаб-қувватланади.
Лойиҳанинг асосий мақсади Ўзбекистон ҳукумати ҳужжатларини бошқаришда самарали муҳит ва самарадорликни йўлга қўйиш орқали шаффофлик, унумдорлик ва имкониятларни ошириш ва лозим даражадаги бошқарувга эришишдан иборат.
Изоҳ (0)