Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимлари республика пойтахтида мамлакатда амал қилаётган террорчилик ташкилотининг етакчисини қўлга олди. Бу ҳақда қўмитанинг расмий вакили Роҳат Сулаймонов маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, исми ва шарифи тергов манфаатларида ошкор этилмаётган қўлга олинувчи яширин террорчилик гуруҳининг раҳбари ҳисобланади.
Қамоққа олинган 24 ёшли фуқаро тинтув қилинганда Макаров тўппончаси, РГД-5 гранатаси, портловчи қурилмани детонация қилувчи симлар, ўқ-дорилар, шунингдек, экстремистик мазмундаги материаллар топилган.
Бошқарма вакилининг таъкидлашича, операцияни ўтказиш чоғида Миллий хавфсизлик ходимлари томонидан қурол қўлланилмаган. «Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тегишли тезкор қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда», — дея таъкидлади Сулаймонов.
Изоҳ (0)