Ганалик футболчи Кевин-Принс Боатенгга Европанинг энг кучли тўртта чемпионатида гол уриш насиб қилди.
Айни вақтда Испаниянинг «Лас-Пальмас» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Боатенг Ла Лига 1-турида «Валенсия» дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. У бунга қадар Премьер-Лига, Бундеслига ва А серияда ҳам ўз номига гол ёзиб қўйган.
Кевин-Принс Премьер-Лиганинг «Портсмут» клубида, Бундеслиганинг «Шальке»сида, А сериянинг эса «Милан» клубида рақиблар дарвозасига йўл топган футболчи ҳисобланади.
Унга қадар Флорин Редучой, Георге Попеску, Йон-Даль Томассон, Пьер Воме ҳамда Обафеми Мартинс каби футболчилар шундай муваффақиятга эришганди, деб ёзди «Championat.asia».
Изоҳ (0)