Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия томонидан мамлакат ҳудудига артиллерия зарбаси берилганлигига жавобан Сурия ҳукумат армиясининг ракета учириш учун бошланғич позициясига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда 23 август, сешанба куни The Jerusalem Post нашри маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Газетада маълум қилинишича, артиллерия зарбаси оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, вайронагарчиликлар йўқ.
Исроил мудофаа армияси ўққа тутиш Суриядаги ички можаронинг тасодифий ҳодисаси бўлса ҳам Сурия томонидан Исроил ҳудудига берилган ҳар қандай зарба учун Сурия ҳукумати жавобгар бўлишини маълум қилди.
Бу каби ҳодисалар Сурияда можаро бошланган 2011 йилдан буён бир неча марта юз берганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)