АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон ABC телеканалининг жонли эфирида жисмоний ҳолати ҳақидаги миш-мишларни рад этиб, бошловчи Жимми Киммелнинг тузланган бодринг банкасини қўлида очиш таклифини қабул қилди.
Ҳиллари Клинтон бироз қийинчилик билан бўлса-да, банкани очишга муваффақ бўлди. Мазкур ҳолатнинг видеоси YouTube видеохостингига жойланди.
Аввалроқ АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп ва унинг тарафдорлари Ҳиллари Клинтон 8 ноябрдаги сайлов натижасига кўра президент этиб сайланса, унинг соғлиғидаги муаммолар Оқ уйда ишлашга халал беришини айтиб ўтганди.
Изоҳ (0)