Полиция ходимлари Йошкар-Ола кўчаларида (Марий Эл, Россия) топилган бўғма илоннинг эгаси кимлигини аниқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Республика ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ОАВдаги репортажлар туркумидан сўнг бир қиз полицияга мурожаат қилиб, илон унга тегишлилигини айтган.
Қизнинг айтишича, у хонадонини йиғиштираётганида илон сумкада тирқиш топиб, ундан чиқиб олган ва дераза дарчасидан кўчага чиқиб кетган.
Қиз полицияга илон ўзига тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатганидан сўнг ўрмаловчи унга қайтарилган.
Изоҳ (0)