Хитой ҳукумати 2 мингдан ортиқ мансабдор ва масъул шахсни атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлиги учун жазолади. Бу ҳақда 22 август, душанба куни China Daily газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, ХХР марказий ҳукумати мамлакатнинг саккизта ҳудудига назорат комиссияларини юборди. Уларнинг фаолияти натижасида 10,8 мингдан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бунинг учун мансабдорлар лавозимидан вақтинчалик четлаштирилди, маъмурий жазога тортилди ёки ўз лавозимларидан бутунлай маҳрум этилди.
Фақат иккита провинция — Цзянси ва Цзянсунинг (Шарқий Хитой) ўзидаёқ ҳукумат қонунчиликни бузган компанияларни жами 100 миллион юань (15 миллион доллар атрофида) жаримага тортди.
Бундан ташқари, инспекторлар маҳаллий назорат органларининг самарасиз фаолияти билан боғлиқ бир нечта ҳолатни аниқлади.
Изоҳ (0)